Январда ОТМК қиймати 2,39 млрд сўмлик электроэнергия тежалди

Дата: 10:16, 26-02-2015.

Тошкент. 26 феврал. ЎзТАГ – 2015 йилнинг январида Олмалиқ тоғ-металлургия комбинатида (ОТМК) 18,075 минг кВтс ёки 2,39 млрд сўмлик электроэнергия тежалди, дея хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ).

Комбинатдан хабар қилишларича, фақат максимум соатлардаги босимни камайтириш ҳисобига 535 млн сўмлик иқтисодга эришилди. Бу йўналишда оҳак заводи, “Хандиза” руда бошқармаси, цемент заводи, Темир йўл транспорти бошқарамаси каби бўлинмалар етакчи бўлдилар.

Январда табиий газни тежаш ҳажмлари 2,68 млн кубометрни ёки 486,689 млн сўмликни ташкил қилди. Бу йўналишда мис эритиш заводи, марказий таъмир-механик заводи ва мисни бойитиш фабрикалари етакчилик қилдилар.

Январда ОТМКнинг жами цех ва бўлинмалари томонидан 3,06 млрд сўмлик ёқилғи-энергетик ресурслар тежалди.

Янгилик билан ўртоқлашиш: