Январда Тошкентдаги Француз альянсида янги акция бошланади

Дата: 16:37, 30-12-2016.

Тошкент. 30 декабр. ЎзТАГ – 2017 йилнинг 12 январида Тошкентдаги Француз альянсида (AFT) “Францияда Олий таълим куни” янги акцияси бошланади, деб хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ) Франциянинг Ўзбекистондаги элчихонаси Маданият ва ҳамкорлик бўлими хабарига асосланган ҳолда.

Кун давомида 3 амалий семинарларни ўтказиш режалаштирилган. Хусусан, 19 январдаги биринчи семинарда резюме ва мотивацион хатни қандай ёзиш кераклиги тушунтирилади, 24 январда досьени қандай тўғри тайёрлаш зарурлиги ва 31 январда  резюме ва мотивацион хатни тузишдаги ўзига хосликлар ҳақида сўз боради.

Бундан ташқари, бутун январ ойи давомида Тошкентдаги Француз альянсида қатор тадбирлар бўлиб ўтади. Хусусан, 26 январда “Эртага” номли фильм намойиш этилади. 27 январда модельер Озода Исҳоқованинг янги коллекцияси намойиши ўтказилиши режалаштирилган.

Янгилик билан ўртоқлашиш: