Январда ўзбек мева-сабзавот маҳсулотларининг экспорти деярли 2 мартага ўсди

Дата: 19:15, 07-02-2017.

Тошкент. 7 феврал. ЎзТАГ – 2017 йил январда қайта ишланган ва янги сабзавот маҳсулотларининг экспорти 31 минг тоннадан ошиб, ўтган йилнинг муқобил даврига нисбатан 189% ўсди, деб хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ).  

“Ўзагроэкспорт” ширкати маълумотига кўра, январда мевалар, сабзавотлар, полиз ва дуккакли мевалар ҳосили экспортидан тушган валюта маблағлари $42,591 млнни ташкил қилди, бу эса ўтган йилги кўрсаткичдан 2 мартага ортиқдир.

Кўрсатилган муддатдаги экспортнинг асосий ҳажми янги ва қайта ишланган маҳсулотлар: узум, анор, лимон, хурмо, олма, кўкат, карам, лавлаги, савзи, бодринг, помидор, шолғом, редиска, ёнғоқ, мош ва бошқаларга тўғри келади. 

Янгилик билан ўртоқлашиш: