Январда Ўзбек республика товар хом-ашё биржасидаги битимлар ҳажми 14% ўсди
Тошкент. 3 феврал. ЎзТАГ – 2016 йил январда Ўзбек республика товар хом-ашё биржасидаги битимлар ҳажми 2014 йилнинг муқобил даврига солиштирганда 14% ўсиб, 706,9 млрд сўмга етди, деб хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ).
“Биржа платформасида 582,2 млрд сўмлик товарлар сотилди (ўтган йилда – 522,9 млрд сўмлик). Суюлтирилган газ сотувлари 35% ўсди, унинг бозордаги улуши 9%дан 11% кўпайди. Полиэтилен гранулалар сотуви 34% ошди. Қолган товар гуруҳлари сотувлар ўтган йилга нисбатан ўзгармади”, – деб таъкидлашди биржада.
Январда валюта савдо майдончасида ҳам жонланиш кузатилиб, унинг ҳажми $5,5 млнгача ўсди.
Давлат харидлари бўйича тузилган битимлар суммаси ўтган йилга нисбатан 3,5 млрд сўмга ўсиб, 23,7 млрд сўмни ташкил қилди. Кичик бизнес субъектларининг бу ердаги улуши битимларнинг 98% ташкил қилди.
Корпоратив харидлар тизимида ҳам шунга яқин ҳолат кузатилди. Уларнинг ҳажми 22,5 млрддан 25,8 млрд сўмгача ўсди. Кичик бизнес субъектларининг бу ердаги улуши битимларнинг 98% ташкил қилди. Аукцион савдоларида ҳар бир талабномага ўртача 15 таклифлар келиб тушди. Бу эса етказиб берувчилар орасида рақобат ошганидан дарак беради.
$1 = 2836,87 сўм