Январда Ўзбекистон $0,7 млрдлик товар ва хизматлар экспорт қилди

Дата: 18:04, 13-02-2018.

Тошкент. 13 феврал. ЎзТАГ – Январда Ўзбекистоннгинг ташқи савдо айланмаси $1,8 млрдни ташкил этди, шу жумладан, экспорт $0,7 млрд., импорт $1,1 млрдни ташкил қилди, деб хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ) Давлат статистика қўмитаси маълумотларига таянган ҳолда.

Ўз навбатида, ташқи савдо сальдоси минус $433,9 млнни ташкил қилди.

Машиналар ва қурилмаларнинг экспорти ўтган йилнинг шу даври билан таққослаганда 3 баробарга ошди. Бунга трансформатор ва аккумуляторлар экспортининг 46,7%, кабель-ўтказиш маҳсулотлари экспортининг 5,4 баробарга, қозонлар, ускуна ва механик мосламалар ва улар қисмлари экспортининг 9,1% ошиши ҳисобига эришилди.

Ўз навбатида, озиқ-овқат маҳсулотлари экспорти ҳажми буғдой экспортининг 6,8 баробарга, мева-сабзавотлар экспортининг 28,8%га ошиши ҳисобига 40,8%га ўсди.

Импорт таркибида асосий улуши машина ва қурилмалар ҳамда кимё маҳсулотлари ва улардан олинган буюмларга тўғри келади – навбати билан 35,4% ва 14,8%.

Сурат манбаи: https://inforesist.org/podderzhka-eksporta-po-ukrainski/

Янгилик билан ўртоқлашиш: