Январда Ўзбекистон чегара қўшинлари Қирғизистон билан чегарада товар моддий бойликларни ноқонуний олиб ўтишга уриниш билан боғлиқ 50 уринишга чек қўйдилар

Дата: 18:05, 17-02-2017.

Тошкент. 17 феврал. ЎзТАГ – 2017 йил январда Ўзбекистон чегара қўшинлари Қирғизистон билан чегарада товар моддий бойликларни ноқонуний олиб ўтишга уриниш билан боғлиқ 50 уринишга чек қўйдилар, деб хабар беради ЎзТАГ.  

“Мамлакат давлат чегарасидаги вазият барқарорлигича қолмоқда. Ушбу муддатда чегарачилар чегарада 534 млн сўмлик товар моддий бойликларни ноқонуний олиб ўтишга уриниш билан боғлиқ 50 уринишга чек қўйдилар, уларнинг бари Қирғизистон билан чегарада қайд этилди. Ушланган торварларнинг кўп қисмини қиймати 185 млн сўмдан зиёдлик маиший техника ва электроника ташкил қилди”, - деб иқтибос келтиради Sputnik Ўзбекистон Ўзбекистон Давлат чегарасини қўриқлаш бўйича қўмитаси вакилининг сўзларидан.

Унинг сўзларига кўра, бундан ташқари, 12 январда чегара қўшинлари ҳарбийлари томонидан Афғонистондан 5,5 кг наркотиклар контрабандасининг олди олинди.

Шунингдек, чегарачилар январда 137 чегара бузувчини қўлга олганлар, уларнинг кўпчилиги Қозоғистон (70 киши) ва Қирғизистон (54) билан чегарада қўлга олинган. Шунингдек, Тожикистон (6 чегарабузар), Туркманистон (5 чегарабузар) ва Афғонистон (2 чегарабузар) билан чегарада ҳам қоидабузарлар тўхтатиб қолинган.

Янгилик билан ўртоқлашиш: