Январда Ўзбекистон ташқи савдо айланмасини 26,8% оширди
Тошкент. 19 феврал. ЎзТАГ – Январда Ўзбекистоннинг ташқи савдо айланмаси $3,35 млрдни ташкил этди, бу эса ўтган йилнинг муқобил даврига солиштирганда 26,8% кўп демакдир, деб хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ).
Бу ҳақида Ўзбекистон Давлат статистика қўмитасининг маълумотлари гувоҳлик бермоқда.
“2019 йилнинг январи якунлари бўйича республиканинг ташқи савдо айланмаси $3351428,8 мингни ташкил қилиб, ўтган йилнинг муқобил даврига солиштирганда 26,8% кўпайди. Экспорт ҳажми $1675729,9 мингга етди (ўсиш суръатлари – 16,6%), импорт ҳажми $1675698,9 мингни ташкил қилди (ўсиш суръатлари – 38,9%). Ташқи савдо сальдоси $31,0 мингни ташкил этди”, - дейилади хабарда.
Ҳужжатга мувофиқ, 2019 йилнинг январи якунлари бўйича ташқи савдо айланмасида МДҲ давлатларининг улуши ўтган йилнинг муқобил даврига солиштирганда 29,2% ташкил қилди, ўсиш суръатлари 115,3% етди. Бошқа мамлакатларнинг ташқи савдо айланмасидаги улуши 2,9% кўпайди ва ўтган йилнинг муқобил даврига солиштирганда 70,8% етди.
Сурат манбаи: pervoe.fm