Январда Ўзбекистонда истеъмол тармоғидаги инфляция 2,7% ташкил қилди

Дата: 17:00, 06-02-2018.

Тошкент. 6 феврал. ЎзТАГ – 2018 йилнинг биринчи ойи давомида истеъмол бозорида товар ва хизматлар ўртача 2,7%га ошди, деб хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ) Давлат статистика қўмитаси маълумотларига асосланган ҳолда.

Истеъмол нархлари индекси (ИНИ) ва инфляция даражаси жамланма индекси маълумотларига мувофиқ, бунга 3,5%га қимматлаган озиқ-овқат маҳсулотлари, 2,3%га ошган ноозиқ-овқат маҳсулотлари ва 1,4%га қимматлашган хизматлар ҳам киради.

Таъкидланишича, январ ойида асосий инфляцион омил сифатида озиқ-овқат товарлари нархларининг кўтарилиши сабаб бўлди. Жумладан, 2017 йилнинг январ ойида озиқ-овқат маҳсулотлари нархларининг кўтарилиши умумий ИНИ ўсишида 62,8%, ноозиқ-овқат маҳсулотлари 22,0%, хизматлар 15,2%ни ташкил этган.

Сурат манбаи: http://globalmsk.ru/news/id/15196

Янгилик билан ўртоқлашиш: