Январда Ўзбекистонда ноозиқ-овқат маҳсулотлари нархлари 1% ўсди – Марказий банк

Дата: 17:15, 09-02-2018.

Тошкент. 9 феврал. ЎзТАГ – Ўзбекистонда январда ноозиқ-овқат маҳсулотлари нархлари 1% ўсди, деб хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ) Ўзбекистон Марказий банкига таянган ҳолда.

Марказий банкнинг “2018 йилнинг январь ойида истеъмол товарлари нархлари ўзгариши тўғрисида”ги ҳисоботига мувофиқ, мазкур даврда кузатиш учун танлаб олинган ноозиқ-овқат маҳсулотлари (75 турда) умумий нархлари 2,1%га ошди. Бунда кундалик истеъмолда ишлатиладиган маҳсулотлар нархларида нисбатан кам даражада ўсиб, юқори ўсиш кўрсаткичлари қурилиш моллари ва автомобиллар учун ёқилғи нархларида кузатилди.

Хусусан, ноозиқ-овқат маҳсулотлари нархлари ўсишига, асосан қурилиш материаллари (10,8%), акциз товарлар (сигарет ва алкоголь маҳсулотлари – тегишли равишда 7,2 ва 0,3%) ҳамда автомобиллар учун метан ёқилғиси нархларининг (6,7%) ошиши таъсир кўрсатган. Бунда, тадбиркорлик субъектлари учун табиий газ тарифларининг оширилиши ва акциз солиқ ставкаларининг кўтарилиши нархлар ўсишининг асосий омилларидан бўлди.

Бундан ташқари, кийим-кечак ва пойабзалга бўлган талабнинг мавсумий камайиши натижасида ушбу гуруҳ товарлари нархлари 2,2% пасайди.

Сурат манбаи: http://charysh-market.ru/rynok/neprodovolstvennye-tovary

Янгилик билан ўртоқлашиш: