Январда Ўзбекистонда озиқ-овқат маҳсулотларининг нархлари 3,5% ўсди

Дата: 17:14, 06-02-2018.

Тошкент. 6 феврал. ЎзТАГ – Январда Ўзбекистонда озиқ-овқат маҳсулотларининг нархлари ўртача 3,5% ўсди, деб хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ) Давлат статистика қўмитаси маълумотларига асосланган ҳолда.

Истеъмол нархлари индексига (ИНИ) мувофиқ, озиқ-овқат маҳсулотлари ой давомида ўртача 3,5%га қимматлашиб, бу эса умумий ИНИнинг умумий ўсишини 1,6 ф.д.да (фоиз даражаси) бўлишини таъминлади.

Хусусан, йилнинг биринчи ойи давомида гуруч нархлари ўтган ойдагига нисбатан 7,5%, сут 5,4%, тирик ва музлатилган балиқ 4,8%, сариёғ 4,4%, тухум 4,2%, қаймоқ 3,7%, манний ёрмаси 2,7%, ловия 2,5%, мол ва қўй гўшти 2,2%, творог 2,1%, қандолат маҳсулотлари ўртача 1,8%, буғдой уни 1,4% ва ўсимлик ёғи нархлари 1,0%га ошган.

Таъкидланишича, мева-сабзавот маҳсулотлари нархларининг қимматлашиши асосан одатий ҳисобланган мавсумий омиллар натижасида рўй берди: олма ва ноклар 12,8%, помидор 10,4%, пиёз 8,7%, ошқовоқ 8,6%, бодринг 6,2%, картошка 4,5%, ёнғоқ 3,3%, лавлаги нархлари 1,4%га қимматлашди. Асосий турдаги мева ва сабзавотлар нархининг ошиши баробарида, сабзи 4,0%га ва карам маҳсулоти нархлари 0,2%га арзонлашган.

Бошқа турдаги озиқ-овқат маҳсулотлари нархлари орасида бирмунча барқарор ҳолат кузатилган, булар орасида шакар ва парранда гўшти маҳсулотлари нархлари пасайганлиги ҳам қайд этилган (навбати билан 1,0% ва 0,8%).


Сурат манбаи: http://www.e1.ru/articles/my_business/page_1/012/650/article_12650.html

Янгилик билан ўртоқлашиш: