Январда “Ўзсаноатқурилишбанк” кичик бизнесни қўллаб қувватлашга 34,5 млрд сўм ажратди

Дата: 16:41, 19-02-2016.

Тошкент. 19 феврал. ЎзТАГ – Январда “Ўзсаноатқурилишбанк” АТБ кичик бизнес субъектларни қўллаб қувватлашга 34,5 млрд сўм кредитлар ажратди, деб хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ).

Банкдан маълум қилишларича, бизнес вакилларига берилган микрокредитлар ҳажми 4 млрд сўмни ташкил қилди, аёллар тадбиркорлигини ривожлантиришга 4,5 млрд сўмлик, хизмат кўрсатиш ва сервис соҳасини кенгайтиришга 6,4 млрд сўмлик, касб-ҳунар коллежлари битирувчиларига тадбиркорлик фаолиятини йўлга қўйиш учун 420,8 млн сўмлик кредитлар ажратилди.

Эслатиб ўтамизки, 2016 йилнинг 1 феврали ҳолатига келиб “Ўзсаноатқурилишбанк”АТБ ялпи капитали 877 млрд сўмгача, низом капитали 698 млрд сўмгача ўсди.

“Ўзсаноатқурилишбанк” тизимида 42 мини-банк, 54 омонат кассаси, 44 махсус кассалар, 151 тўловлар қабул қилиш пункти, 91 халқаро пул ўтказмалари пункти ва 52 валюта алмаштириш пунктлари фаолият юритмоқда.

Янгилик билан ўртоқлашиш: