Январдаги нисбатан барқарорликдан сўнг Тошкентдаги квартиралар февралда 4% арзонлашди

Дата: 17:49, 15-03-2016.

Тошкент. 15 март. ЎзТАГ - Январдаги барқарорлашишдан сўнг Тошкентдаги квартираларнинг ўртача нархлари февралда 4% арзонлашди. 2016 йилнинг февралида пойтахт иккиламчи бозоридаги ўртача нарх январга нисбатан 4% пасайиб, 1 кв. метрига 638 шартли бирликни (ш. б.) ташкил қилди, деб хабар қилади  “Газете.uz” нашри CREDO MAX ESTIMATION баҳолаш ташкилотига асосланган ҳолда.

Панел типидаги уйларда “квадрат”нинг баҳоси йилнинг биринчи ойидаги 631 ш. б.га қарши ўлароқ 607 ш. б.ни ташкил қилди (-4%), ғиштли уйларда эса 708 ш. б. ўрнига  678 ш. б.га тенг бўлди (-4%).

Хоналар сонидан келиб чиққан ҳолда таклифлар қуйидагича: бир хонали квартиралар - 653 ш. б. (-3%), икки хоналилар - 635 (-3%), уч хоналилар - 633 (-4%), тўрт хоналилар - 683 (-3%). Кўпхонали квартиралар бўйича маълумотлар мавжуд эмас.

Жойлашган туманидан келиб чиқиб квартираларнинг баҳоси ўзгариши –5%дан +1%гачани ташкил қилди. Нархларнинг пасайиши шаҳарнинг 11 туманидан 10 қамраб олди. Фақат Бектемир туманида бир оз ўсиш кузатилди.

Янгилик билан ўртоқлашиш: