Январдан бошлаб Ўзбекистон болалар боқчаларида қўшимча пулли хизматлар жорий этилди

Дата: 17:31, 21-01-2019.

Тошкент. 21 январ. ЎзТАГ –Ўзбекистон болалар боқчаларида ота-оналар зарур бўлганда болаларни кечроқ олиб кетишлари мумкин. Ушбу хизмат 2019 йил январдан жорий этилган янги қўшимча пулли хизматлардан бири бўлди, деб хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ).

Ўзбекистон Мактабгача таълим вазирлигидан хабар беришларича, янги хизматлар жорий этилгач, давлат МТМлари ота-оналарга қулай шаклда ишлай бошлайди. Яъни улар иш куни тугагач, шунингдек дам олиш кунлари ишлашлари ҳамда қўшимча тўгараклар фаолиятини ташкил этишлари мумкин.

МТМларнинг ўқув дастурларидан ташқари спорт соғломлаштириш тўгараклари (каратэ, таэквандо, сузиш, шахмат-шашка, гимнастика ва ҳ.к), бадиий эстетик тўгараклар (хор, рақс, тасвирий санъат ва ҳ.к), фан тўгаракларини (чет тиллари, математика, мантиқ, ментал арифметика, информатика ва ҳ.к) ташкил этиш кўзда тутилган.

Ўзбекистон Мактабгача таълим вазири А. Шиннинг буйруғи билан давлат МТМ ларида пуллик таълим-тарбия хизматларини кўрсатиш тартиби белгиланди.

Қўшимча хизматлар гуруҳига қабул ота-оналарнинг аризалари асосида амалга оширилади. Ушбу гуруҳларда болалар сони 25 тадан ошмаслиги лозим. Хизматлар ота-оналар ҳоҳишига кўра улардан бири ва МТМ ўртасидаги шартнома асосида тақдим этилади.

Сурат манбаи: http://marifat.uz

Янгилик билан ўртоқлашиш: