Январнинг 10 кунида “Ўзбектелеком” провайдерлар учун интернет-хизматлар тарифларини 3 марта пасайтирди
Тошкент. 13 январ. ЎзТАГ – 2017 йилнинг 10 январидан бошлаб “Ўзбектелеком” АЖ Ўзбекистон провайдерлари учун интернет-хизматлар (ташқи канал) тарифларини 1 Мбит/сга $86,85гача пасайтирди, деб хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ).
Ширкат берган хабарга кўра, фақат жорий йилнинг ўзида у тарифларни учинчи марта пасайтирмоқда. Хусусан, тарифлар 1 январда $91,07гача, 6 январдан $87,14 ва 10 январдан $86,85гача туширилган.
Маълумот ўрнида, 2016 йилда “Ўзбектелеком” тарифларни 12 бор: 1 Мбит/сга январда $156,24дан декабрда $91,50гача пасайтирган эди.