Япон бизнеси Ўзбекистонга $3,8 млрд. сармоя киритади

Дата: 11:31, 30-01-2015.

Тошкент. 30 январ. ЎзТАГ – Бош вазирнинг биринчи ўринбосари Рустам Азимов бошчилигидаги Ўзбекистон делегацияси Иқтисодий ҳамкорлик бўйича ўзбек-япон қўмитасининг Токиода бўлиб ўтган 12-йиғилишида иштирок этди, дея хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ).

“Йиғилиш якунларига кўра умумий қиймати $3,8 млрд. бўлган салмоқли инвестиция ва кредит келишувлари, техник кўмак лойиҳалари битимлари имзоланди. Ушбу маблағлар электроэнергетика, нефтегаз, кимё, текстиль, электротехника саноати, телекоммуникация, туризм, транспорт инфраструктураси ва бошқа соҳаларга йўналтирилади”, – деб таъкидланади Ўзбекистон ТИВ матбуот хизмати хабарида.

Ташриф доирасида делегация Япония бош вазири Шиндзо Абэ томонидан қабул қилинди. Учрашувда унга Ўзбекистон президентининг шахсий мактуби топширилди. Шунингдек, Ўзбекистон ва Япония ўртасидаги иқтисодий, инвестицион ва молиявий ҳамкорликнинг бугунги ҳолати ва истиқболлари муҳокама қилинди.

Янгилик билан ўртоқлашиш: