Япон Халқаро ҳамкорлик банки Ўзбекистондаги янги завод қурилишига кредит ажратади

Дата: 13:11, 26-10-2015.

Тошкент. 26 октябр. ЎзТАГ – Япон Халқаро ҳамкорлик банки (JBIC) Ўзбекистондаги “Навоиазот” базасидаги янги аммиак ва карбамид заводи қурилишига кредит ажратади, деб хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ).

Бунга доир хужжатлар яқинда Япония бош вазири Синдзо Абэнинг Ўзбекистонга ташрифи доирасида имзоланди.

Ажратилаётган маблағлари миқдори сир сақланмоқда. Аммо олдин ўзбек томони объект қурилиши учун $1 млрддан ошиқ маблағ зарурлиги ҳақида маълум қилган эди. Бундан $120 млнини “Навоиазот”, яна $320 млн атрофидани Ўзбекистон Тикланиш ва тараққиёт жамғармаси ажратишга тайёр.

Заводни 2019 йил охиригача ишга тушириш режалаштирилмоқда. Унинг йиллик қуввати 660 минг тонна аммиак ва 577,5 минг тонна карбамидга тенг. Йилига $100 млнлик маҳсулот экспорт қилиш кўзда тутилмоқда.

Эслатиб ўтамизки, Япония бош вазири Синдзо Абэ 22-27 октябрда Монголия, Марказий Осиёдаги Туркманистон, Тожикистон, Ўзбекистон, Қирғизистон ва Қозоғистонга ташриф буюрмоқда. Ўзбекистондан сўнг у Қирғизистонга боради. Ташрифда Синдзо Абэга 50 япон компаниялари вакиллари ҳамроҳлик қилмоқда.

Янгилик билан ўртоқлашиш: