Япон компаниялари Самарқанд автозаводи ривожига $15 млн сармоя киритмоқдалар

Дата: 15:38, 20-12-2019.

Тошкент. 20 декабрь. ЎзТАГ – Япониянинг Isuzu Motors ва Itochu Corporation компаниялари Самарқанд автозаводини ривожлантиришга $15 млн сармоя киритмоқдалар, дея хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ).

"Ўзавтосаноат" АЖ маълумотларига кўра, Токиода (Япония) ўзбек-япон бизнес-форуми бўлиб ўтди, унда "Ўзавтосаноат" АЖ вакиллари 500 дан ортиқ япон компаниялари ва ташкилотлари билан бир қаторда иштирок этди.

Таъкидланганидек, форум дастури иқтисодиётнинг истиқболли тармоқларида ҳамкорликни ривожлантириш учун салоҳиятни ёритишга бағишланган ялпи мажлис ва бир неча шўъба сессияларини ўз ичига олган. Форум якунида Япония Isuzu Motors ва Itochu Corporation компаниясининг "Ўзавтосаноат" АЖ билан ҳамкорлиги ҳисобига автомобилсозлик соҳасига йирик инвестицияларни жалб этиш бўйича келишувга эришилди.

"Бу лойиҳа «SamAuto» ҚК МЧЖ амалга ошириш учун япон ҳамкорлар билан биргаликда япон томонида $15 млн миқдорида инвестицияларни жалб этиш масаласи ишлаб чиқилди. Ушбу лойиҳа доирасида сентябрь ойида "СамАвто", «ISUZU Motors» ва «ITOCHU Corporation» МЧЖлари ўртасида лойиҳага япон сармояларини жалб қилиш бўйича зарур чора-тадбирлар режаси имзоланди, бу эса 2021 йилгача "СамАвто" МЧЖ ишлаб чиқариш ҳажмини йилига 5 мингдан 10 минг донага (автобуслар, юк машиналари ва пикаплар) ошириш имконини беради", - деб қайд этилади хабарда.


Сурат манбаи: uzavtosanoat.uz

Янгилик билан ўртоқлашиш: