Япония бош вазири Акиэ Абэнинг рафиқаси Ўзбекистонга ташриф буюрди

Дата: 12:01, 04-08-2016.

Тошкент. 4 август. ЎзТАГ – Япония бош вазири Акиэ Абэнинг рафиқаси ва япон маданияти ва санъати намоёндалари делегацияси Ўзбекистонга ташриф буюрди, деб хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ).

Тошкент халқаро аэропортида Япония Бош вазирининг рафиқаси Акиэ Абэни Ўзбекистон Республикаси президентининг рафиқаси Татьяна Каримова кутиб олди.

“Япон делегациясининг ташрифи давомида Иккинчи жаҳон уруши йилларида Ўзбекистонга келиб қолган япон аскарлари дафн этилган хотира мажмуасини зиёрат қилиш, Ўзбекистон Амалий санъат музейига ташриф, Алишер Навоий номидаги Давлат академик катта театрида Япониянинг “Драм Тао” ижодий жамоасининг концерт дастури намойиши кабилар режалаштирилган”, - деб таъқидлашди президент матбуот хизматида.

Янгилик билан ўртоқлашиш: