Япония делегацияси Ўзбекистонга ташриф буюради

Дата: 17:53, 13-07-2016.

Тошкент. 13 июл. ЎзТАГ – Куни-кеча, 12-июл куни Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлигида Япония Фавқулодда ва Мухтор Элчиси Фумиҳико Като билан учрашув бўлиб ўтди, деб хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ) ТИВ матбуот хизматига асосланган ҳолда.

“Учрашув давомида икки томонлама муносабатларнинг долзарб масалалари, жумладан бўлажак Ўзбекистон-Япония мулоқотларининг амалий жиҳатлари юзасидан фикр алмашилди”, - дейилади хабарда.

Таъкидлаш зарурки, ташрифлар характери очиқланмаган.

Янгилик билан ўртоқлашиш: