Япония Фарғонада иккита газотурбина қурилмалари ўрнатади

Дата: 15:36, 12-11-2015.

Фарғона. 12 ноябр. ЎзТАГ – Ўзбекистон ва Япония Фарғонада ИЭС ва шаҳардаги РК-3 қозонхонасида замонавий газотурбина қурилмаларини жорий этиш бўйича лойиҳани амалга оширмоқда, деб хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ).

Лойиҳани амалга ошириш Ўзбекистон ва Япония ҳукуматлари ўртасидаги янги энергетик ва саноат технологияларини (NEDO) ривожлантириш бўйича келишув билан кўзда тутилган. Ушбу лойиҳа марказий иссиқлик тизимлари ва электроиссиқлик марказларини модернизация қилиш соҳасидаги ҳамкорликни мустаҳкамлашга қаратилган.

“Бугунга келиб лойиҳани амалга ошириш бўйича лойиҳаолди ишлари амалга оширилмоқда. Kawasaki Heavy Industries япон компанияси замонавий ва самарали газотурбина қурилмаларини етказиб беради”, - деб таъкидлашди Иқтисодиёт вазирлиги матбуот хизматида.

“Моделли лойиҳани амалга ошириш когенерацион газотурбина қурилмасини жорий этиш ҳисобига Фарғонада ИЭС ва шаҳардаги РК-3 қозонхонасининг энергия самарадорлигини оширишга имкон беради. Қурилма замонавий технологиялар асосида иссиқлик ва электроэнергия ишлаб чиқаришга имкон беради.

Янгилик билан ўртоқлашиш: