Япония Фарғонадаги объектларни замонавий тиббий ускуналар билан жиҳозлади

Дата: 11:03, 17-12-2014.

Тошкент. 17 декабр. ЎзТАГ – 19 декабрда Фарғона вилоятида Япония ҳукуматининг “Кичик кўламдаги ижтимоий лойиҳаларга беғараз кўмак” дастури доирасидаги грантига амалга оширилган икки лойиҳанинг очилиш маросими бўлиб ўтади, дея хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ).

“Лойиҳалар доирасида икки тиббий муассаса япониянинг GS Yuasa компанияси томонидан ишлаб чиқарилган қуёш панеллари модулида ишловчи қўшимча узлуксиз электр қуввати билан таъминлаш тизими билан жиҳозланди. Хусусан, қиймати $95 минглик ускуна Фурқат туман тиббий бирлашмасида, яна бир $99 минглик ускуналар тизими эса Фарғона вилоятининг Олтиариқ туман тиббий бирлашмасида ўрнатилди”, – деб таъкидлашди Япониянинг Ўзбекистондаги элчихонасида.

Янгилик билан ўртоқлашиш: