Япония Қорақалпоғистондаги Реабилитация марказида имконияти чекланган кишилар учун операция бўлими очишга грант ажратди

Дата: 16:13, 27-07-2015.

Тошкент. 27 июл. ЎзТАГ – 2015 йил сентябри бошида Қорақалпоғистондаги имконияти чекланган кишилар учун реабилитация марказида янги операция бўлими очилади, деб хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ).

“Япон ҳукумати бўлимни замонавий тиббий ускуналар билан жиҳозлашга $250 минг атрофида ажратди”, – деб таъкидлашди Меҳнат вазирлиги матбуот хизматида.

Эслатиб ўтамизки, 1995 йилдан бери Япония ҳукумати Ўзбекистоннинг касалхона, бошланғич ва ўрта мактаблари ҳамда нотижорат ташкилотларига $22 млн ажратган бўлиб, улар ёрдамида 340 зиёд лойиҳа амалга оширилди.

Янгилик билан ўртоқлашиш: