Япония Республика онкология илмий марказини жиҳозлашга грант ажратди

Дата: 10:14, 08-09-2015.

Тошкент. 8 сентябр. ЎзТАГ – Япония ҳукумати Республика онкология илмий марказини жиҳозлашга $100 минг миқдорда грант ажратди, деб хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ).

“Маблағлар Кичик кўламдаги ижтимоий лойиҳаларга беғараз ёрдам дастури доирасида тақдим этилди. У касалхоналар, мактаб ва нодавлат нотижорат ташкилотларига уларнинг ижтимоий лойиҳаларини амалга оширишга кўмаклашишга йўналтирилган. $100 минг Fujifilm Corporation япон ширкатида ишлаб чиқарилган рақамли маммографик ускунани сотиб олишга сарфланди”, – деб таъкидлашди Япониянинг Ўзбекистондаги элчихонасида.

1995 йилдан бери ушбу дастур доирасида Ўзбекистондаги 352 лойиҳага жами $23,3 млн ажратилди.

Янгилик билан ўртоқлашиш: