Япония вазири ўринбосари Ўзбекистонга ватандошлари учун визасиз режим жорий этилгани муносабати билан миннатдорлик билдирди

Дата: 13:08, 17-07-2018.

Тошкент. 17 июл. ЎзТАГ – Япония ташқи ишлар вазири ўринбосари Кадзуюки Наканэ Ўзбекистонга ватандошлари учун визасиз режим жорий этилгани муносабати билан миннатдорлик билдирди, деб хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ).

Хусусан, бу ҳақида у 16-июлда Ўзбекистон Ташқи ишлар вазирлигида бўлиб ўтган учрашувда маълум қилди.

“Ўзбекистон-Япония муносабатларидаги бир қатор масалалар, жумладан “Марказий Осиё + Япония” мулоқоти доирасида алоқалар, шунингдек, минтақавий мавзулар юзасидан фикр алмашилди. Суҳбат чоғида таъкидланганидек, Ўзбекистон ва Япония кўп қиррали ва ўзаро манфаатли икки томонлама ҳамкорликни янада мустаҳкамлаш, аввало сиёсий мулоқотни фаоллаштириш тарафдори”, - дейилади ўзбек ташқи сиёсий муассасаси матбуот хизматининг хабарида.

Учрашувда парламентлараро алоқаларни фаоллаштириш, ташқи сиёсат идоралари ўртасидаги ҳамкорликни ҳамда Ўзбекистон ва Япония ишбилармон доираларининг тўғридан тўғри алоқаларни мустаҳкамлашдан томонлар манфаатдор эканлиги қайд этилди.

“Маданий-гуманитар, туристик алмашинувларни кенгайтириш масалаларини кўриб чиқиш чоғида Кадзуюки Наканэ Ўзбекистон томонидан Япония фуқаролари учун визасиз тартиб киритилгани учун миннатдорчилик билдирди”, - дейилади хабарда.

Музокараларда Япония Элчиси Нобуаки Ито иштирок этди.

Сурат манбаи: https://ustinka.kz/kazakhstan/politics/29838.html

Янгилик билан ўртоқлашиш: