Япония ўзбек фуқаролари учун қисқа муддатли виза олис тартибларини соддалаштирди

Дата: 13:08, 19-06-2017.

Тошкент. 19 июн. ЎзТАГ – Япония ўзбек фуқаролари учун қисқа муддатли виза олис тартибларини соддалаштирди, деб хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ).

“Япон томони Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлигини Ўзбекистон фуқаролик паспортига эга бўлган шахслар томонидан Японияга қисқа муддатли виза (90 кундан ошмаган муддатга) олиш учун ариза бериш тартибининг соддалаштирилгани ҳақида расман хабардор қилди”, - дейилади Ўзбекистон Ташқи ишлар вазирлиги матбуот хизмати хабарида.

Соддалаштирилган тартиб ишбилармонлик мақсадлари билан боғлиқ бўлган, маданият ва интеллектуал меҳнат арборлари учун сафар қилиш соҳаларини кенгайтиришни ўз ичига олади. Фуқаро айни шу виза билан Японияга қайта ташриф буюрганда ундан туристик мақсадларда ҳамда қариндош ва танишларини зиёрат қилиш мақсадларида фойдаланиши, давлат ташкилотлари, Япония фонд бозорларида рўйхатга олинган ташкилотлар томонидан молиялаштириладиган компаниялар ходимларига ҳамда Японияга аввал ҳам ташриф буюрган аризачиларнинг кўп марталик қисқа муддатли визалари амал қилиш муддатини уч йилдан беш йилга узайтириши, бир марталик қисқа муддатли виза олиш учун ариза билан мурожаат қилинганда кафолатлаш тизимини бекор қилиши мумкин.

Керакли ҳужжатлар рўйхати ва ариза билан мурожаат қилиш тартиби тўғрисидаги тўлиқ маълумотни Япониянинг Ўзбекистон Республикасидаги элчихонаси веб-сайтидан олиш мумкин.

Янгилик билан ўртоқлашиш: