Япония Ўзбекистон қишлоқ йўлларини модернизация қилиш учун $7,3 млндан зиёд ажратди
Тошкент. 31 май. ЎзТАГ – Япония Ўзбекистонга қишлоқ йўлларини модернизация қилиш мақсадида 800 млн япон иенасидан ($7,3 млндан зиёд) ортиқ грант ёрдами ажратади, деб хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ).
Иқтисодий ва ижтимоий тараққиёт дастури доирасидаги грантлар асосида беғараз тақдим этиш бўйича ҳукуматлараро ҳужжатга имзо чекиш маросими 30 майда Ўзбекистон Республикаси автомобиль йўллари давлат қўмитасида бўлиб ўтди.
Ҳужжатга Ўзбекистон Республикаси ҳукумати номидан – Автомобиль йўллари давлат қўмитаси раиси А.Абдувалиев, Япония томонидан – Япониянинг Ўзбекистондаги фавқулодда ва мухтор элчиси Нобуаки Ито имзо чекишди.
“Ўзбекистондаги йўл қурилиши ва таъмири учун Япония техникаларни беғараз тақдим этиш” лойиҳаси доирасида асосан мамлакатнинг қишлоқ жойларидаги йўлларини таъмирлашга урғу берилади.
Япониянинг Ўзбекистондаги элчихонаси маълумотларига кўра, лойиҳа асосида Япониянинг етакчи кичик ва ўрта корхоналари томонидан ишлаб чиқарилган, йўл қурилиши ва таъмирида ишлатиладиган техникалар етказиб беришни кўзда тутади. Бу эса, биринчи навбатда, йўл инфраструктурасини ривожлантириш учун асос яратиб, 5,7 млн аҳоли яшайдиган Сирдарё, Жиззах, Хоразм вилоятлари ҳамда Қорақалпоғистон Республикасида ҳудудлари ҳалқига тўғридан-тўғри ва бевосита фойда келтиради.
Сурат манбаи: https://varlamov.ru/239807.html


