Япония Ўзбекистондаги 11 ижтимоий лойиҳаларга $1 млн. ажратди

Дата: 10:44, 12-03-2015.

Тошкент. 12 март. ЎзТАГ - Япония Ўзбекистндаги 11 ижтимоий лойиҳаларга $1 млн. ажратди, деб хабар қилади Gazeta.uz нашри.

Бу иш “Кичик кўламдаги ижтимоий лойиҳалар” дастури доирасида амалга оширилмоқда. Грант-контрактлар Тошкентда 11 мартда бўлиб ўтган маросимда имзоланиб, унда Япония элчиси Фумихико Като, Ўзбекистнда Соғлиқни-сақлаш вазири Анвар Алимов, Меҳнат ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш вазири ўринбосари Фурқат Халилов ва Халқ таълими вазири ўринбосари Абдуғани Холбековлар қатнашдилар.

Япония элчихонаси маълумотларига кўра, 1995-2014 йилларда юқоридаги дастур доирасида Ўзбекистон тиббий ва таълим муассасалари, маҳаллий ҳокимият органлари ва нодавлат-нотижорат ташкилотлари томонидан умумий қиймати $22,248 млн. бўлган 341 лойиҳа амалга оширилди.

Япония элчисининг имзолаш маросимидаги сўзларига кўра, барча лойиҳалар бир йил давомида амалга оширилади.

Янгилик билан ўртоқлашиш: