Япония Ўзбекистондаги хусусийлаштириш жараёнларига қизиқиш билдирмоқда

Дата: 17:58, 19-05-2016.

Тошкент. 19 май. ЎзТАГ – Куни кеча Давлат рақобат қўмитасида “Номура” Япон тадқиқотлар институт вакиллари билан учрашув бўлиб ўтди, деб хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ).

Қўмитадан маълум қилишларича, учрашувда Ўзбекистонда JICA (Япон халқаро ҳамкорлик агентлиги) сўровига мувофиқ ўтказилаётган тадқиқот доирасида инфраструктуравий ривожланиш масалалалари муҳокама қилинган.

“Номура” Япон тадқиқотлар институт вакиллари Ўзбекистоннинг салмоқли иқтисодий салоҳияти, замонавий транспорт коммуникациялари, мақбул инвестицион муҳитини таъкидлаб ўтиб, у Япония ишбилармон доираларида қизиқиш уйғотаётганини билдирдилар.

Шунингдек, улар ширкатнинг кенг кўламли фаолият йўналишини ҳақида сўзлаб бериб, Ўзбекистонда сармоя фаолиятини юритишни истаган япон компанияларига фаол кўмаклашиш ниятида эканликларини билдирдилар.

Эслатиб ўтамизки, “Номура” Япон тадқиқотлар институти Япониядаги энг йирик хусусий консалтинг компанияси бўлиб, 50 йилдан ортиқ вақт давомида ҳам давлат, ҳам хусусий буюртмачиларига консалтинг, молия ва саноат IT-ечимлари ва IT-платформалар соҳаларида хизмат кўрсатади. Институт ходимлари сони 8 мингдан зиёд бўлиб, ширкат АҚШ, Россия, ХХР ва бошқа жойларда 20 ортиқ филиалларга эга.

Янгилик билан ўртоқлашиш: