Япония Ўзбекистонга 11 ижтимоий лойиҳаларни амалга ошириш учун грант ажратади

Дата: 22:58, 01-03-2016.

Тошкент. 1 март. ЎзТАГ – Тошкентда Япония ҳукуматининг кичик кўламдаги ижтимоий лойиҳалар учун беғараз ёрдам дастури доирасида грант-шартномаларни имзолаш маросими бўлиб ўтди, деб хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ).

“Бу сафар япон томони 11 лойиҳа бўйича $566 минг ажратди. Хусусан, ушбу маблағларга Қорақолпоғистон, Тошкент, Бухоро, Андижон, Самарқанд, Сурхандарё ва Қашқадарё вилоятларидаги олти мактаб, болалар боғчаси ва меҳрибонлик уйини зарур ускуналар билан жиҳозлаш режалаштирилмоқда. Шунингдек, Тошкент ва Сурхандарё вилоятларидаги уч тиббий муассаса учун тиббий техника харид қилиш режалаштирилмоқда”, – деб таъкидлашди Япониянинг Ўзбекистондаги элчихонасида.

1995 йилдан Ўзбекистонда ушбу дастур доирасида тиббий ва таълим муассасалари, ННТ, маҳаллий ҳокимият органлари томонидан қиймати $23,3 млнлик 352 лойиҳа амалга оширилди.

Янгилик билан ўртоқлашиш: