Япония Ўзбекистонга фонд бозорини ривожлантиридшда ёрдам беришни режалаштирмоқда

Дата: 00:04, 30-11-2016.

Тошкент. 30 ноябр. ЎзТАГ – 28 ноябрда Давлат рақобат қўмитасида қўмита раиси Даврон Ҳидоятовнинг Япония халқаро ҳамкорлик агентлигининг (JICA) Ўзбекистондаги ваколатхонаси раҳбари жаноб Катсутоши Фушими билан учрашуви бўлиб ўтди.

Қўмита маълумотларига кўра, ушрашувда томонлар Ўзбекистонда корпоратив бошқарув тизими ва фонд бозорини ривожлантириш соҳалари бўйича истиқболдаги ҳамкорлик алоқаларни янада кенгайтириш масалаларини муҳокама қилдилар.

“Шу жумладан, япониялик тажрибали мутахассис ва профессор ўқитувчилар иштирокида ўқув курсларини ташкил этиш ва курсларни муваффақиятли тамомлаган тингловчиларни Япониянинг етакчи компанияларига амалиёт ўташга юбориш имкониятлари кўриб чиқилди”, - дейилади хабарда.

Шунингдек, учрашув қатнашчилари Ўзбекистонда акциядорлик жамиятларида Корпоратив бошқарув кодексини жорий этилиши билан боғлиқ ютуқларни эътироф этиб, корпоратив бошқарув тизимини янада такомиллаштириш бўйича галдаги вазифалар, яъни акциядорлик жамиятлари Кузатув кенгашларининг мустақил аъзоларини ролини ошириш бўйича ўзаро тажриба алмашиш масаласини муҳокама қилдилар.

Бундан ташқари, Ўзбекистонда фонд бозорини янада ривожлантириш ва фонд бозорида инвестиция фондлари ролини ошириш истиқболда томонлар ўртасида ҳамкорликнинг муҳим йўналишларидан бўлиши мумкинлигини таъкидлаб ўтдилар.

Янгилик билан ўртоқлашиш: