Япония Ўзбекистонга мактаб ва тиббиёт муассасаларини жиҳозлаш учун $1,2 млн ажратди

Дата: 14:02, 14-03-2014.

Тошкент. 14 март. ЎзТАГ. – 18 март куни Япониянинг Ўзбекистондаги элчиси Фумихико Като “Кичик кўламдаги ижтимоий лойиҳаларга беғараз ёрдам” дастури доирасида грант-шартномаларни имзолайди, дея хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги(ЎзТАГ).
Ушбу дастур доирасида нодавлат ва нотижорат ташкилотлари, касалхоналар, бошланғич ва ўрта мактаблар ва бошқа нотижорат ташкилотларига уларнинг ижтимоий лойиҳаларини амалга ошириш учун беғараз молия ёрдами кўрсатилади. Юқоридаги лойиҳа доирасида 5 мактаб ва 8 тиббиёт муассасасини турли ускуналар билан жиҳозлаш учун $1,2 млн ажратилади”, - деб хабар беришди ЯпониянингЎзбекистондаги элчихонасида.
Ўзбекистонда ушбу дастур доирасида 1995 йилдан бери қиймати $21 бўлган 328 лойиҳа амалга оширилди.

Янгилик билан ўртоқлашиш: