Япония Ўзбекистонга сайёҳлар сонини икки бараварга кўпайтиришни режалаштирмоқда

Дата: 10:42, 27-10-2015.

Тошкент. 27 октябр. ЎзТАГ – Япон туроператорлари Ўзбекистонга сайёҳлар сонини икки бараварга кўпайтириш мумкин деб ҳисоблайдилар. Бу ҳақида Япон туристик агентлари уюшмаси (JATA) раиси Хироми Тагава Тошкентда 26 октябрдаги икки мамлакат туристик саноати вакиллари бизнес-учрашувида сўзлаб берди, деб хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ).

Учрашув Япония бош вазири Синдзо Абэнинг Ўзбекистонга ташрифи доирасида, “Ўзбектуризм” миллий компанияси кўмагида ташкил этилди.

Учрашувда JATA ва Кунчиқар мамлакати туристик компаниялари вакиллари қатнашдилар.

Япон туристик агентлари уюшмаси ўзида 1000 ошиқ ташкилотни бирлаштирган. Хироми Тагаванинг сўзларига кўра, Ўзбекистондаги музокараларда япон туристик компаниялари мамлакатнинг бой тарихий меъроси ва меҳмондорчилик даражасига эътибор қаратдилар.

“2016 йилда Япониядан Ўзбекистонга туристик чартер рейслар ташкил этишни ржалаштирмоқдамиз”, - деди интервьюда Хироми Тагава.

JATA раҳбари сўзларига кўра, Ўзбекистон туристик маҳсулотини, жумладан, миллий ошхонаси ва анъанавий кийимларини илгари суришни кучайтириш зарур.

“Бундан ташқари, Ўзбекистон аҳолисининг миллий турфалиги ҳам катта қизиқиш уйғотади. Япон сайёҳлари Ўзбекистонда истиқомат қилувчилар ҳақида кўпроқ маълумотга эга бўлишлари зарур деб ҳисоблаймиз”, - деб ҳисоблайди Хироми Тагава.

Унинг маълумотага кўра, Япониядан Ўзбекистонга йилига 7000 атрофида турист келади, лекин аслида бундан кўп келиши мумкин.

25 октябрдаги ўзбек-япон бизнес-форуми доирасида JATA ва “Ўзбектуризм” миллий компанияси ўртасида ҳамкорлик келишуви имзоланди. Шунингдек, “Ўзбектуризм” икки мамлакат ўртасидаги туристик алмашувни фаоллаштиришга ҳам кўмаклашишни режалаштирмоқда.

Янгилик билан ўртоқлашиш: