Япония ўзбекистонлик талабаларни ўқитишга $2 млн атрофида ажратади

Дата: 15:42, 03-08-2015.

Тошкент. 3 август. ЎзТАГ – Япония ҳукумати ўзбекистонлик талабаларни япон ОТМ ўқитишга 211 млн иен ($2 млн атрофида) ажратади, деб хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ).

“Ўзбекистон ҳукумати япон томонининг ўзбек талабаларини етакчи япон университетларида магистратурада ўқитишни ташкил этишга доир таклифини қабул қилди”, - дейилади Ўзбекистон ҳукуматининг душанба куни эълон қилинган қарорида.

Шунингдек, Ўзбекистон олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги ўқишни тугатган талабаларга хужжатларни нострификация қилиш ва ишга жойлаша кўмаклашади ҳамда уларнинг меҳнат фаолиятини кузатади.

“Номзодларни танлаб олиш Япон халқаро ҳамкорлик агентлиги, Япония хақаро ҳамкорлик маркази, Ўзбекистон Ташқи иқтисодий алоқалар, инвестициялар ва савдо вазирлиги томонидан амалга оширилади, олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги”, - дейилади хужжатда.

Янгилик билан ўртоқлашиш: