Япониядаги аукционда икки қовун деярли $25 мингга сотилди

Дата: 22:25, 23-05-2014.

Тошкент. 23 май. ЎзТАГ – Япониянинг Хоккайдо оролига қарашли Юбари шаҳрида етиштирилган иккита олий навли қовун Саппорода бўлиб ўтган аукционда тахминан $24,6 мингга сотилди, дея хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ) япон ОАВга асосланган ҳолда.
“Умид қиламанки, қовунлар одамларнинг Хоккайдода етиштирилган маҳсулотларга қизиқишини оширади”, - деди сотувни ютиб чиққан маҳаллий ширкат вакили Кэнитиро Намэрикава.
Ушбу аукцион Японияда янги мавсум ҳосили бошланиши муносабати билан режалаштирилган тадбирлардан биринчиси бўлди. Япон ОАВнинг таъкидлашича, қовунлар Японияда нуфузли совға ҳисобланади.

Янгилик билан ўртоқлашиш: