Япониялик кўнгиллилар Ўзбекистон болаларини ўқитади
Тошкент. 18 июн. ЎзТАГ – Япониялик кўнгиллилар Japan International Cooperation Agency дастури томонидан Тошкент ва Нукус шаҳарларидаги мактабгача таълим муассасаларига жалб этилди, деб хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ).
Бу ҳақида Мактабгача таълим вазирлигидаги Ўзбекистон Республикасидаги Япония элчисининг маслаҳатчиси Суда Ацуси билан бўлган учрашувда гапирилди.
Вазир ўринбосари Максуджон Йўлдошев мактабгача таълим тизимини бошқаришни такомиллаштириш чоралари, шунингдек, Тошкент шаҳридаги Пучон университети филиалининг очилиши ҳақида гапириб берди.
Вазирликдан хабар беришларича, Суда Ацуси Ўзбекистон ва Япония ўртасидаги юқори малакали кардрлар ҳамкорлигини кенгайтириш мактабгача таълим соҳасида халқаро стандартлар даражасида мутахассисларни тайёрлаш ва қайта тайёрлашга хизмат қилади, деб таъкидлади.
Шунингдек, у Япония Халқаро ҳамкорлик кўнгиллилари дастури (JOCV) доирасида ҳамкорликни кенгайтиришга қизиқиш билдирди.
Мақсуджон Йўлдошев Ўзбекистон икки давлат ўртасида интеллектуал базани мустаҳкамлашдан манфаатдор эканини таъкидлади. Томонлар ушбу масалани иш тартибида муҳокама қилишга келишдилар.
Сурат манбаи: http://mykyiv.com/2017/03/03/4805