Япониялик мутахассилар ўзбек телевидение усталарига янги объектив техникаларни намойиш қилдилар

Дата: 14:28, 18-07-2014.

     Тошкент. 18 июл. ЎзТАГ – “Fujinon Corporation” (Япония) компанияси мутахассислари гуруҳи Ўзбекистон МТРКга янги телевизион объектив ва техникаларни намойиш қилиш мақсадида ташриф буюрдилар, дея хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ).

     Бу ҳақидаги маълумот Ўзбекистон Миллий Телерадиокомпаниясининг расмий сайтида эълон қилинди.
     Шунингдек, япониялик мутахассислар ҳозирда бу ерда фойдаланишда бўлган ускуналар ва рақамли техника ва технологияларнинг ривожланишига оид саволларга ҳам жавоб бердилар.
     Тақдимот иштирокчилари рақамли телевизион техниканинг ривожланиш тенденциялари, янгиликлар ва спорт дастурларини суратга олишда юқори тиниқликка эга бўлган “4К” телевизион объективларидан фойдаланиш афзалликлари ҳамда “FujiFilm” корпорацияси томонидан ишлаб чиқилган “Os-Tech” тасвирни барқарорлаштириш технологиясининг ўзига хосликлари ҳақида ҳам маълумотлар олдилар.
     Япон мутхассиларининг ташрифи давомида Ўзбекистон МТРК тизимини босқичма-босқич модернизация қилиш ва қайта жиҳозлаш бўйича ҳамкорликнинг бошқа масалалари бўйича ҳам фикр алмашилди.

Янгилик билан ўртоқлашиш: