Японияликлар Ўзбекистондаги синтетик ёқилғи ишлаб чиқариш бўйича завод учун реактор тайёрлаб берадилар

Дата: 12:00, 03-03-2015.

Қарши. 3 март. ЎзТАГ – Япониянинг Hitachi Zosen Corporation ширкати Ўзбекистон жануби – Қашқадарё вилоятидаги синтетик ёқилғи (GTL жараёни – gas to liquid) ишлаб чиқариш заводи учун реактор тайёрлаб берадилар, деб хабар қилди РИА Новостига япон компанияси вакили.

Реактор қиймати очиқлангани йўқ.

Hitachi қурилаётган заводнинг асосий технологик бўғини – LTFT (Low Temperature Fischer-Tropsch) реакторининг субпубратчиси ҳисобланади. Ушбу реактор табиий газдан ёқилғи синтез қилишга мўлжалланган, деди агентлик ҳамсуҳбати.

Унинг сўзларига кўра, реактор учун ускуналарнинг биринчи партияси ёз бошига етказиб берилиши, ёз ўртасида эса қурилиш фаол фазага чиқиши мумкин.

Шўртан газкимё комплекси асосида қурилаётган завод йилига 3,5 млрд кубометр газ ва 864 минг тонна дизел ёқилғиси, 304 минг тонна авиакеросин, 395 минг тонна нафта ва 11,2 минг тонна суюлтирилган газ ишлаб чиқаради. Заводнинг технологик қисми кореянинг Hyundai Engineering & Construction томонидан қурилади.

Қурилиш 2017 йил августда тугалланади.

Лойиҳанинг умумий қиймати $5,6 млрд. У Uzbekistan GTL таъсичиларининг ўз маблағлари, банклар консорциуми кредитлари ҳисобига амалга оширилади.

Ҳозирда ҚКнинг 44,5%дан улуши “Ўзбекнефтегаз” холдинг компанияси ва Жанубий Африканинг Sasol компанияларига, 11% – малайзиянинг Petronasига қарашли. Қурилиш бошланишига келиб Sasolнинг улуши 25,5% қисқаради ва у мавжуд акционерлар орасида бўлиниши ва янги иштирокчига берилиши мумкин.

Янгилик билан ўртоқлашиш: