Японлар Ўзбекистонга тиббий ускуналар, дори воситаларин ишлаб чиқаришда ёрдам берадилар ва замонавий меҳмонхона мажмуалари қуриб берадилар

Дата: 17:08, 18-07-2014.

     Тошкент. 18 июл. ЎзТАГ – Японлар Ўзбекистонга тиббий ускуналар, юқори самарали дори воситаларин ишлаб чиқаришда ёрдам берадилар ва мамлакатнинг йирик туристик марказларида замонавий меҳмонхона мажмуаларин қуриб берадилар, дея хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ).

     Бу тўғрисидаги маълумот Ўзбекистон ТИАИСВ расмий сайтида эълон қилинди.
     Бу келишувлар яқинда вазирликда бўлиб ўтган Япония делегацияси билан бўлган учрашувда эришилган. Япон делегациясига Халқаро алмашинув бўйича япон-ўзбек Кенгаши раиси, Тиббиёт соҳасида ташқи техник кўмаклашиш бўйича япон ташкилоти президенти, “Мацумото” жамғармаси раиси Кенъичи Мацумото раҳбарлик қилди.
     Эслатиб ўтамизки, Япония делегациясининг Ўзбекистонга ташрифи юқоридаги жамғарма кўмагида жорий йилнинг 3 мартида Токио шаҳрида ташкил этилган Ўзбек-Япон Ҳамкорлик форумида эришилган келишувларга мувофиқ ўтказилмоқда.
     Бугун икки мамлакат ўртасидаги амалий ҳамкорликнинг истиқболли йўналишлари бўйича қўшма “доира суҳбати” ўтказилади.
     Шунингдек, япон делегацияси Самарқанд ва Шахрисабзга ҳам ташриф буюради.

Янгилик билан ўртоқлашиш: