Ярим йилда Beelineнинг call-маркази 26 млн мурожаатларни қабул қилди
Тошкент. 7 июл. ЎзТАГ – 2015 йилнинг биринчи ярмида Beelineнинг call-маркази 26 млн мурожаатларни қабул қилди, деб хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ).
Компаниядан хабар қилишларича, сўровларнинг мавзусига келсак, энг оммабоп мурожаатлар тўлов усуллари, Интернет пакетлар ва мобил Интернет созламалари, қўшимча хизматлар, USSD-кодлар ва тариф шартлари ҳақида бўлди.
Айни пайтда бу натижа ўтган йилнинг муқобил давридагига қараганда камайган. Бу эса, абонентларнинг хизматлар ҳақида хабардорлиги, шунингдек Beeline хизматлари уларга маъқул келишидан дарак беради.
Эслатиб ўтамизки, абонентлар мурожаатлари учун 0611 бепул рақами очилган, шунингдек компания абонентлари “Онлайн-маслаҳатчи” чатидан ҳам фойдаланишлари мумкин. Компания мижозларга хизмат қилиш соҳасини янада ривожлантириш ниятида.
Эслатиб ўтамизки, Beeline бренди Ўзбекистон Республикасида шу ном остида хизмат кўрсатувчи Unitel МЧЖга тегишли. Unitel компанияси 1996 йилда ташкил этилган. 2006 йил сентябрдан Unitel ўзбекистонлик мижозларга Beeline бренди остида мобил алоқа хизматлари кўрсатади. Жорий йилнинг 1 апрелига келиб компания абонентлари сони 10,356 млн кишини ташкил қилган.