Ярим йилда “Ўзагросуғурта” мижозларга деярли 13 млрд сўм тўлаб берди
Тошкент. 13 октябр. ЎзТАГ – 2015 йилнинг 6 ойида Ўзагросуғурта” суғурта компанияси 6436 мижозларига деярли 13 млрд сўм суғурта қопламалари тўлаб берди, деб хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ).
Компаниядан маълум қилишларича, бундан 5,8 млрд сўми қишлоқ хўжалиги, 1,4 млрд сўми аҳоли суғуртасига тўғри келади. Юридик шахсларга 305,2 млн сўм суғурта қопламалари тўланди.
Транспорт воситалари эгаларининг фуқаролик жавобгарлигини мажбурий суғурта қилиш ҳажми 1,7 млрд сўмни, иш берувчининг фуқаролик жавобгарлигини мажбурий суғурта қилиш ҳажми эса 3,7 млрд сўмни ташкил этди.
Шунингдек, “Ўзагросуғурта” мулк суғуртаси бўйича 21,7 млн сўм, қишлоқ хўжалиги техникаси суғуртаси бўйича 41,8 млн сўм, гаровга қўйилган автотранспорт воситалари суғуртаси бўйича 164,3 млн сўм тўлаб берди.
Эслатиб ўтамизки, “Ўзагросуғурта” ДАСК универсал суғурта компанияси бўлиб, 17 тоифадаги суғурта турлари билан шуғулланиш ҳуқуқига эга. Ҳозирда у 100 ошиқ суғурта хизматлари кўрсатмоқда. Булардан 50 таси бахтсиз ҳодисалардан суғурта қилиш ва мулк суғуртаси, 40 ошиқ турлари қишлоқ хўжалиги соҳасидаги суғурта хизматларидир.
$1=2649,22 сўм


