Ярим йилда Ўзбекистон Бош прокуратурасига тадбиркорлардан деярли 1,6 минг мурожаатлар келиб тушди

Дата: 17:39, 11-01-2016.

Тошкент. 11 январ. ЎзТАГ – 2015 йилнинг 1 июлидан 31 декабрига қадар Ўзбекистон Бош прокуратурасининг Мурожаатларни қабул қилиш марказига 26612 мурожаатлар келиб тушди, булардан 1587 тадбиркорлардан бўлиб, назорат органларининг улар фаолиятига асоссиз аралашуви масалалари бўйичадир, деб хаабар қилади Бош прокуратура матбуот хизмати.

“Мурожаатларни кўриб чиқиш натижасига кўра 5,9 млрд сўмлик иш ҳақи, пенсия, нафақа пуллари тўланиши таъминланди, 486 млн сўмлик алимент ва бошқа қарздорликлар ундирилди, ноқонуний қарорларни бекор қилиш юзасидан 101 протест келтирилди, 20,09 млрд сўм пул маблағларини ундириш ҳақида судларга 376 та аризалар, ҳуқуқбузарликларнинг сабаб ва шароитларини бартараф этиш бўйича 163 та тақдимномалар киритилди. Шунингдек, жиддий қонунбузилиши ҳолатлари юзасидан 168та жиноят ишлари қўзғатилиб, 319 нафар шахс маъмурий жавобгарликка тортилди”, - дейилади хабарда.

Хусусан, тадбиркорлардан келиб тушган мурожаатлар бўйича 7та жиноят ишлари қўзғатилди, 26 нафар шахс маъмурий жавобгарликка тортилди, ноқонуний қарорларни бекор қилиш юзасидан 19 протест келтирилди, ҳуқуқбузарликларнинг сабаб ва шароитларини бартараф этиш бўйича 10та тақдимномалар, 0,63 млрд сўм пул маблағларини ундириш ҳақида судларга 9та аризалар киритилди ҳамда тадбиркорларга 6,1 млрд сўмлик кредитлар ажратилишида ёрдам кўрсатилгани ҳам таъкидлаб ўтилди.

Янгилик билан ўртоқлашиш: