Ярим йилда Ўзбекистон ва Свердловск вилояти савдо айланмаси ҳажмини 50% оширдилар
Тошкент. 8 ноябр. ЎзТАГ – 2018 йилнинг I ярмида Ўзбекистон ва Свердловск вилояти (Россия) ўртасидаги савдо айланмаси ҳажми деярли 50% ошди, деб хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ).
6 ноябр куни Ўзбекистон Республикасининг Екатеринбург шаҳридаги Бош консули Абдусалом Хатамов Свердловск вилоятининг губернатори Евгений Куйвашев билан учрашди. Унда Ўзбекистон ва Россиянинг мазкур минтақаси ўртасидаги ҳамкорликнинг истиқболли йўналишлари муҳокама қилинди.
“Савдо-иқтисодий муносабатларни мустаҳкамлаш тўғрисида сўз борар экан 2017-йилнинг биринчи ярмидаги кўрсаткичлар билан солиштирганда Ўзбекистон ва Свердлов вилояти ўртасидаги савдо ҳажми 2018-йил давомида деярли 50%га ошиб, $106 млнни ташкил этгани мамнуният билан қайд этилди”, - дейилади Ўзбекистон ташқи ишлар вазирлиги матбуот хизматининг хабарида.
Қайд этилишича, Екатеринбург шаҳрида Бош консуллик иш бошлаши Ўзбекистон ва Свердлов вилояти муносабатларини ривожлантиришга янги туртки беради.
Шунингдек, губернатор Свердлов вилояти Наманган вилояти билан алоқалар ўрнатаётганлигини таъкидлади. “Томонлар келгуси мақсадлар тўғрисида баённома имзоладилар ва ҳамкорлик тўғрисида тўла қонли ҳужжат тайёрламоқдалар”, - дейилади ҳужжатда.
Бундан ташқари, учрашувда бошқа соҳаларда ҳам ҳамкорликни ривожлантириш истиқболлари, шунингдек, Бош консуллик ва вилоят маъмурияти ўртасидаги ҳамкорликнинг амалий жиҳатлари ҳам кўриб чиқилди.
Сурат манбаи: https://mfa.uz


