Ярим йилда Ўзбекистоннинг ташқи қарзи $15,8 млрдгача кўпайди

Дата: 12:30, 21-09-2018.

Тошкент. 21 сентябр. ЎзТАГ – 2018 йилнинг I ярим йилида Ўзбекистоннинг ташқи қарзи $15,8 млрдгача кўпайиб, 0,02% ёки $3,4 млнга ошди, деб хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ).

Ўзбекистон Марказий банки (МБ) маълумотларига кўра, нефтегаз ва энергетика тармоғида хусусий ташқи қарз ҳажми $5,74 млрд, телекоммуникация тармоғида – $763,9 млн ва банк тармоғида – $649,3 млнни ташкил этади.

Ҳисобот даврида қарздорликнинг ўсиши давлат тармоғига тўғри келди ($479,2 млн). Хусусий тармоқ қарздорлиги $475,8 млнга камайди.

МБ қайд этишича, шу орқали давлат ташқи қарзи давлат лойиҳаларини амалга ошириш учун янги маблағлар жалб қилиш ҳисобига ўсиш тенденциясини сақлаб қолди.

Хусусий тармоқ томонидан умумий қиймати $298,6 млнлик маблағлар жалб этилди. Энг кўп маблағлар барклар томонидан жалб қилинган – $176,6 млн. Булардан $110,6 млни давлат улуши бўлган банклар, $24,3 млни текстиль тармоғи корхоналари, қолган $63,9 млни иқтисодиёт боқаш тармоқлари корхоналари томонидан жалб қилинган.

Шунингдек, I ярим йилликда умумий қиймати $686,3 млнлик асосий қарз ва $176,6 млнлик фоизлар тўлаб берилган.

Асосий қарзни ёпишнинг салмоқли ҳажми нефтегаз ва энергетика тармоғига ($446,5 млн), шунингдек, банк ($107,9 млн) ва телекоммуникация тармоғига ($103,8 млн) тўғри келди.

Нефтегаз ва телекоммуникация тармоғи корхоналари томонидан $148,8 млнлик фоизлар тўлаб берилган.

$1=8039,00 сўм

Сурат манбаи: из https://biznes.interia.pl

Янгилик билан ўртоқлашиш: