Ярим йилда ЎзРТХБ 4,1 трлн сўмлик товарлар сотилди

Дата: 00:33, 31-07-2015.

Тошкент. 31 июл. ЎзТАГ – 2015 йилнинг биринчи ярмида Ўзбек Республика товар хом-ашё биржасининг (ЎзРТХБ) барча платформаларида сотилган товарларнинг умумий қиймати 4,1 трлн сўмни ташкил қилди, деб хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ).

Биржадан хабар қилишларича, цемент бўйича нархларнинг 35%, суюлтирилган газ бўйича 30% ва қора металллар прокати бўйича 12,3% пасайиши кузатилган. Шу билан бирга, юқори ликвидли 12 хилдаги товар позициялари бўйича сотувлар ҳажмлари ошаётгани кузатилмоқда.

Тадбиркорлик субъектлари томонидан 2,4 трлн сўмлик маҳсулотлар сотиб олиниб (+17,5%), 892,3 млрд сўмлик моллар реализация қилинган (+20,7%). Тадбиркорлар битимларининг биржа умумий ҳажмларидаги улуши 79,4% ташкил қилди.

Ярим йил якунлари бўйича биржада 185 актив савдо майдончалари, 790 брокерлик идоралари ва 2006 трейдерлар қайд этилди.

Янгилик билан ўртоқлашиш: