Ёдгорой Мирзаева Ўшдаги халқаро турнирнинг энг яхши боксчиси деб топилди

Дата: 16:02, 30-05-2018.

Тошкент. 30 май. ЎзТАГ – Ўзбекистон вакиласи Ёдгорой Мирзаева Ўш шаҳрида (Қирғизистон) ССРИ спорт усталари ака-ука Абдували ва Нургази Арзиевлар хотирасига ўтказилган IX халқаро турнирнинг энг яхши боксчиси деб топилди, деб хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ).

Ўзбекистон Бокс федерациясидан хабар қилишларича, турнирда Ўзбекистон, Мўғилистон, Россия, Қозоғистон ва Қирғизистондан бўлган жами юздан зиёд боксчилар қатнашдилар.

Хусусан, Ёдгорой Мирзаева (60 кггача вазн тоифаси) олтин медални қўлга киритди ва турнир ғолибаси бўлди, Азиз Ёқубова (51 кггача) ва Райҳона Қодирова (60 кггача) кумуш, Раҳимова Турсуной (51 кггача) бронза совриндорлари бўлишди.

Сурат манбаи: https://ru.sputniknews-uz.com/sport/20170125/4670723/Jenskii-kubok-po-boksu-v-Tashkente.html

Янгилик билан ўртоқлашиш: