Ёш ўзбек боксчилари Фарғона водийсидаги турнирда 13 олтин совринларни қўлга киритишди

Дата: 15:30, 07-02-2017.

Тошкент. 7 феврал. ЎзТАГ – Ўзбекистон вакиллари Фарғона водийсида Бокс бўйича юниорлар ўртасида ўтказилган халқаро турнирда 13 олтин совринларни қўлга киритишди, деб хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ).  

2001-2002 йилларда туғилган 199 спортчиларни жамлаган турнирда Қозоғистон, Қирғизистон ва Ўзбекистон вакиллари қатнашди.

Мусобақа 15 вазн тоифасида ўтказилди. Ўзбекистон Бокс федерацияси маълумотларига кўра, 15 совринлар тўплами ўйналди.

 Ёш ўзбек боксчилари 13 олтин совринларни қўлга киритдилар, Қозоғистон ва Қирғизистон вакилларига биттадан олтин медал насиб қилди.

Иккинчи ва учинчи ўринни олганлар қимматли совға сифатида телевизорлар билан мукофотланди.

Янгилик билан ўртоқлашиш: