Ёш ўзбек гандболчиилари “Сhallenge Trophy-2015” кубогини ютиб олдилар

Дата: 16:16, 16-07-2015.

Тошкент. 16 июл. ЎзТАГ – Гандбол бўйича Ўзбекистон ўсмирлар термаси Миланда (Италия) ўтказилган “Сhallenge Trophy-2015” мусобақаларининг ғолиби бўлди, деб хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ).

Миллий олимпиа қўмитасидан хабар беришларича, финалда ўзбек спортчилари даниялик гандболчилар устидан 23:22 ҳисобида ғалаба қилдилар.

Кубок йўлида Ўзбекистон ўсмирлар термаси Грецияни 25:15, Хитойни 34:28, Испанияни 23:17, Францияни 29:14, яримфиналда Италияни 26:15 ҳисобларида енгди.

Итальян турнирида жами 10 ошиқ мамлакатлар термалари қатнашди.

Янгилик билан ўртоқлашиш: