Ёш ўзбек хоккейчилари Чимкентдаги турнирнинг бронза совриндорлари бўлдилар

Дата: 17:36, 10-03-2016.

Тошкент. 10 март. ЎзТАГ – Ўзбекистонлик 10 ёшли хоккейчилар ёшлар ўртасида Чимкентда (Қозоғистон) ўтказилган халқаро турнирнинг бронза совриндорлари бўлдилар, деб хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ).

Миллий Олимпиа қўмитасидан хабар қилишларича, мусобақа якунлари бўйича Максим Эм энг яхши ҳимоячи деб топилди.

Турнирда Қозоғистон, Қирғизистон ва Ўзбекистонлик ёш спортчилар қатнашдилар.

Айтиб ўтиш керакки, Ўзбекистонлик спортчилар учун ушбу турнир шу каби нуфузли илк мусобақа бўлди. Унда 10 ёшли хоккейчилардан ташқари 8 ёшли тоифадаги жамоалар ҳам беллашди.

Янгилик билан ўртоқлашиш: