Ёш ўзбек курашчилари Владимирдаги халқаро турнирда уч совринни қўлга киритдилар

Дата: 17:07, 15-10-2015.

Тошкент. 15 октябр. ЎзТАГ – Ўзбекистон вакиллари юнон-рим кураши бўйича Владимирдаги (Россия) халқаро турнирда уч медални қўлга киритдилар, деб хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ).

Ўзбекистон Спорт курашлари уюшмасидан маълум қилишларича, улар орасида икки кумуш ва битта бронза медал бор.

Илҳом Бахромов (50 кг) ва Жавоҳир Мираҳмедовлар (55 кг) кумуш, Қамариддин Зайниддинов (55 кг) эса бронза соҳиблари бўлишди.

Бундан ташқари, Ўзбекистон термасининг яна бир аъзоси Абубакр Алимов (74 кг) 5-ўринни эгалади.

Эслатиб ўтамизки, халқаро тоифадаги спорт устаси Эдуард Никифоров хотирасига ўтказилган мусобақаларда Россия, Ўзбекистон, Қирғизистон ва Украинадан 200 ошиқ ёш спортчилар қатнашдилар.

Янгилик билан ўртоқлашиш: