Ёш ўзбек олимлари немис олий ўқув юртларида докторлик диссертациясини ҳимоя қилиш имкониятига эга бўлдилар
Тошкент. 3 июнь. ЎзТАГ – ГФРнинг Ўзбекистондаги элчиси Найтхарт Хефер-Виссинг ўзбекистонлик стипендиатларга Германияда тил курслари, ўқиш ва тадқиқот ишларини амалга оширишга имкон берувчи грант ва стипендиялар сертификатларини топширди, дея хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ).
“Жорий йилда Ўзбекистонлик 88 талаба, ўқитувчи ва тадқиқотчилар немис университетлари ва тадқиқот муассасалари билан академик алмашинув дастури доирасидаги стипендиялар билан рағбатлантирилдилар. Ажратилган стипендиялар Ўзбекистон ёш олимларининг германия олий ўқув юртларида докторлик диссертацияларини ҳимоя қилишларини қўллаб-қувватлайди ва айни пайтда ўзбек олимлари ва германия университетлари орасидаги тадқиқотлар соҳасидаги ҳамкорликни мустаҳкамлайди”, - деб таъкидлашди Германиянинг Ўзбекистондаги элчихонаси матбуот хизматида.


